Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ёшлар тарихимизни билиши ва ундан фахрланиши керак

16 Ноябр 2026, 21:13

121

ИИВ академияси курсантлари учун пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказига “маънавият маршрути” ташкил қилинди.

Маълумки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган ушбу мажмуа бой меросимизни ўрганиш, асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этишга хизмат қилмоқда.

Марказ фаолияти билан таништириш жараёнида курсантларга бу ердаги нодир экспонатлар, тарихий ҳужжатлар, буюк аждодларимиз ҳаёти, уларнинг илмий тафаккури ва жаҳон илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси, маънавий-маданий меросимизнинг бугунги кундаги қимматли аҳамияти ҳақида сўзлаб берилди.

Ёш авлод вакиллари диққатга сазовор ҳар бир объектни синчиклаб томоша қилиб, шонли тарихимиздан ифтихор ва ватанпарварлик ҳиссини туйдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech