Фанлар академияси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) Раёсатининг қарори билан махсус имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар белгиланган.
Шунга кўра, Ички ишлар вазирлиги академиясига давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари фанидан махсус имтиҳонни ўтказиш ва қабул қилиш ваколати берилган.
Шу муносабат билан, ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаларида доцент ва профессор илмий унвонларига талабгорлар 2026 йилнинг 15 ноябрь кунига қадар қуйидаги ҳужжатларни электрон ҳужжат айланиш тизими ёки https://t.me/+4D-mPdXSH8cxYzE6 телеграм канали орқали тақдим этишлари шарт:
1) академия бошлиғи номига хат (ҲМҚО ходимлари учун тегишли ташкилот раҳбаридан);
2) академия бошлиғи номига ариза (талабгор фуқаро номидан);
3) маълумотнома-обьективка;
3) паспорт ёки ID-карта нусхаси;
4) маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
5) илмий даража дипломи нусхаси (агар мавжуд бўлса);
6) илмий унвон дипломи нусхаси (агар мавжуд бўлса).
Маълумот учун: пойтахт Тошкент шаҳридан ташқари республикамизнинг бошқа ҳудудларида фаолият юритаётган талабгорлар имтиҳонларни онлайн шаклда топшириши мумкин.
Илмий котиб