Ички ишлар вазирлиги академияси ўқув муассасаси ҳудудида меҳмонлар учун кутиш ва умумий овқатланиш жойларини ташкил этиш мақсадида тендер эълон қилади.
Талабгорлардан давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини тақдим этиш сўралади. Талабгорлар мазкур лойиҳада иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 259-сонли қарори талаблари асосида амалга оширилади.
Тендер юзасидан таклифлар 2024 йилнинг 16 июнь кунига қадар “info@akadmvd.uz” электрон манзили орқали қабул қилинади.
Қўшимча маълумотлар учун телефон рақами:
+998 (71) 239-46-13,
+998 (71) 265-22-52.
Манзил: Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Интизор кўчаси, 68-уй.
Ички ишлар вазирлиги академияси