ИИВ академиясининг Олий таълимдан кейинги таълим факультети таянч докторантурага қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабул эълон қилади:
“12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи”;
“12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи”;
“12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси”;
“12.00.14 – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти”.
“12.00.16 – Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш”.
Талабгорлар қуйидагиларга эга бўлиши керак:
магистр даражаси ёки мутахассислик бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом;
хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи B2 даражадаги сертификат;
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган муайян илмий натижалар, шу жумладан, диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган нашрлар рўйхатига киритилган журналларда камида 1та илмий мақола ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида 2та тезис;
ички ишлар органларида камида 3 йиллик амалий иш стажи.
Талабгорларнинг ҳужжатлари олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими – daraja.ilmiy.uz сайти орқали 15 сентябрдан 15 октябрга қадар қабул қилинади.
Олий таълимдан кейинги таълим факультети