Жорий йилнинг сентябрь ойида Ички ишлар вазирлиги академияси ташкил топганига 30 йил тўлади. Шу муносабат билан халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш ва конференция материалларини алоҳида тўплам сифатида нашр этиш режалаштирилган.
Тўплам учун қуйидаги долзарб масалаларга бағишланган мақола ва тезислар қабул қилинади:
- ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлашнинг ривожланиш босқичлари;
- жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишлари;
- ички ишлар органлари учун малакали кадрлар тайёрлаш жараёнларини миллий ва илғор хорижий тажрибалар асосида ташкил этиш;
- замонавий таълимда назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари;
- инновацион таълимнинг афзалликлари ва инсон капиталини ривожлантиришдаги ўрни;
- ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари учун илмий-педагог кадрлар тайёрлашнинг долзарб йўналишлари;
- ички ишлар органлари фаолиятини устубий таъминлашнинг ижобий тенденциялари;
- жиноятчилик, шу жумладан, латент жиноятчилик тенденцияларини тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилиш, салбий тенденцияларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда илмий-тадқиқот ишларининг аҳамияти;
- ички ишлар органлари тизимида узлуксиз кадрлар тайёрлашнинг ўзига хос ёндашувлари, ютуқлар ва мавжуд муаммолар;
- ички ишлар органлари учун бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш масалалари ва ҳоказо.
Мақола ва тезисларга қўйилган талаблар:
- матн ўзбек, рус ёки инглиз тилида, ундаги фикрлар изчил, илмий асосланган, манба ва адабиётлар аниқ кўрсатилган, таҳрирдан ўтказилган ҳолда 5–10 бетлар атрофида бўлиши;
- матн А4 ўлчовидаги қоғозда, юқори ва пастдан 2 см, чап ва ўнгдан 2,5 см жой қолдирилган ҳолда 1 нусхада, электрон нусхаси эса MS Word дастурида “Times New Roman” шрифти, 14 кегел катталик ва 1,5 интервалда бўлиши;
- муаллиф ўзи ҳақидаги маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, илмий унвони ва даражаси, этектрон почта манзили) тўлиқ ёзиши ҳамда 3х4 см ҳажмдаги фотосуратини (асл ёки электрон нусха) юбориши зарур.
Мақола ва тезислар мазмуни, ундаги маълумотларнинг тўғрилиги учун муаллиф(лар) шахсан жавобгардир. Ташкилий қўмита томонидан маъқулланган материаллар тўпламга жойлаштирилади. Чоп этилмай қолган материаллар муаллифга қайтарилмайди.
Мақола ва тезислар 2024 йилнинг 10 июль кунига қадар қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Интизор кўчаси, 68-уй.
Электрон почта манзили: conference2024@akadmvd.uz
Мурожаатлар учун телефон рақами: +998(71)265-23-56.
ИИВ академияси Илмий-тадқиқот
фаолиятини ташкил этиш бўлими