2024 йилнинг 20 декабрь куни ИИВ академиясида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзуида республика конференцияси ўтказилади.
Конференция материалларини алоҳида тўплам шаклида чоп этиш режалаштирилган. Тўплам учун қуйидаги долзарб масалаларга бағишланган илмий мақола ва тезислар қабул қилинади:
қийноққа солишга қарши курашиш соҳасидаги жиноятларнинг жиноий-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари.
қийноққа қарши курашишга доир халқаро ва миллий стандартларга риоя этиш механизмларни такомиллаштириш;
қийноққа солишга қарши курашиш соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик масалаларининг сиёсий-ҳуқуқий таҳлили;
замонавий шароитда қийноққа қарши курашиш соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш масалалари ва бошқа.
Мақола ва тезисларга қўйилган талаблар:
ўзбек ёки рус тилида, 5–10 бетлар атрофида бўлиши;
таҳрир қилинган, илмий манба ва адабиётлар кўрсатилган бўлиши;
“Times New Roman” шрифтида 14 кегел катталик ва 1,5 интервалда ёзилган бўлиши;
муаллиф(лар) ҳақидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, илмий унвони ва даражаси, этектрон почта манзили) бўлиши зарур.
Материаллар 2024 йилнинг 10 декабр кунига қадар conference2024@akadmvd.uz электрон манзили орқали қабул қилинади.
Қўшимча маълумотлар учун: +998 (71) 265-23-56.