Шу йилнинг 11 октябр куни Ички ишлар вазирлиги академиясида “Далилларни тўплаш ва текшириш тартибини такомиллаштириш” мавзуига бағишланган республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.
Конференция материалларини алоҳида тўплам шаклида чоп этиш режалаштирилган. Тўплам учун қуйидаги долзарб масалалар баён этилган мақола ва тезислар қабул қилинади:
- далилларни тўплаш ва текшириш тартибининг назарий-ҳуқуқий асослари;
- жиноят процессида далилларни тўплаш ва текшириш институтининг ривожланиш босқичлари;
- терговга қадар текширув жараёнида далилларни тўплаш ва текширишнинг бугунги кундаги ҳолати, бу борадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг еичмлари;
- суриштирув ҳамда дастлабки тергов жараёнида далилларни тўплаш ва текширишнинг ўзи хос хусусиятлари;
- далилларни тўплаш ва текшириш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси;
- далилларни тўплаш ва текширишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда процессуал тартибини такомиллаштириш масалалари ва ҳоказо.
Мақола ва тезисларга қўйилган талаблар:
- матн ўзбек, рус ёки инглиз тилида, ундаги фикрлар изчил, илмий асосланган, манба ва адабиётлар аниқ кўрсатилган, таҳрирдан ўтказилган ҳолда 5–10 бетлар атрофида бўлиши;
- матн А4 ўлчовидаги қоғозда, юқори ва пастдан 2 см, чап ва ўнгдан 2,5 см жой қолдирилган ҳолда 1 нусхада, электрон нусхаси эса MS Word дастурида “Times New Roman” шрифти, 14 кегел катталик ва 1,5 интервалда бўлиши;
- муаллиф ўзи ҳақидаги маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, илмий унвони ва даражаси, этектрон почта манзили) тўлиқ ёзиши зарур.
Мақола ва тезислар мазмуни, ундаги маълумотларнинг тўғрилиги учун муаллиф(лар) шахсан жавобгардир. Ташкилий қўмита томонидан маъқулланган материаллар тўпламга жойлаштирилади. Чоп этилмай қолган материаллар муаллифга қайтарилмайди.
Мақола ва тезислар 2024 йилнинг 30 октябр кунига қадар қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Интизор кўчаси, 68-уй.
Электрон манзил: ulmasjonsayfullayev1998@gmail.com
Мурожаатлар бўйича телефон: +998(99) 835-72-71
ИИВ академиясининг
Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси