2024 йилнинг 19 декабрь куни Ички ишлар вазирлиги академияси ҳузуридаги илмий семинарнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Унда Ички ишлар вазирлиги академияси мустақил изланувчиси Д. А. Халиловнинг “12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи” ихтисослигидан “Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш институтини такомиллаштириш” мавзуида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертaцияси муҳокама қилинади.
Муҳокама ахборот-ресурс марказида соат 14:30 да бошланади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати