2024 йилнинг 16 июль куни Ички ишлар вазирлиги академияси ҳузуридаги илмий семинарнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Унда Ички ишлар вазирлиги академияси мустақил изланувчиси Э. М. Нишоновнинг “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ихтисослигидан “Безорилик жиноятини тергов қилишни такомиллаштириш” мавзуида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертaцияси муҳокама қилинади.
Муҳокама ахборот-ресурс марказида соат 11:00 да бошланади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати