2024 йилнинг 5 июнь куни ИИВ академиясида навбатдаги илмий семинар бўлиб ўтади.
Унда ИИВ академияси мустақил изланувчиси Т. Х. Курамбаевнинг “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ихтисослиги бўйича “Таносил ёки ОИВ касалликлари ҳамда ОИТСни тарқатиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишни такомиллаштириш” мавзуидаги (юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун) диссертацияси муҳокама қилинади.
Илмий семинар ахборот-ресурс марказида соат 15:00 да бошланади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати