Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Ички ишлар вазирлиги академиясида “Ислоҳотлар даврида пенитенциар тизимни инновaцион ривожлантириш масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.
Конференция материалларини алоҳида тўплам шаклида нашр этиш режалаштирилган. Тўпламда ўз мақола ва тезислари билан иштирок этиш истагида бўлган профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ва амалиёт ходимлари қуйидаги йўналишлардаги материалларини юборишлари мумкин:
- Ўзбекистон Республикаси жазони ижро этиш муассасаларининг замонавий ривожланишида хорижий давлатлар пенитенциар тизимларининг инновaцион технологияларини жорий қилиш;
- маҳкумларнинг ҳулқ-атвори ва шахси ҳақидаги маълумотлар электрон базасини юритиш;
- пенитенциар тизимни рақамлаштириш амалиёти;
- пенитенциар тизим фаолиятининг инновaцион ривожланишида интернет алоқа воситаларидан оқилона фойдаланиш;
- пенитенциар тизимда профилактик фаолиятнинг инновaцион аҳамияти.
Мақола ва тезисларга қўйилган талаблар:
- матн ўзбек ёки рус тилида, илмий, техник ва стилистик таҳрирдан ўтказилган бўлиши;
- А-4 ўлчовидаги қоғозда, юқори ва пастдан 2 см, чап ва ўнгдан 2 см жой қолдирилган ҳолда 1 нусхада бўлиши;
- сарлавҳадан 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исмс ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши, унинг пастки қисмида 1 интервалдан кейин лавозими, илмий унвони ва даражаси (агарда мавжуд бўлса) қайд этилиши;
- матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида “Times New Roman” шрифти, 14 кегел катталик ва 1,5 интервалда ҳамда 5-7 (беш-етти) бетгача бўлиши мақсадга мувофиқ.
Материаллар 2022 йилнинг 20 ноябрь кунига қадар қабул қилинади. Тўпламда чоп этилмаган ишлар муаллифга қайтарилмайди ҳамда қайта кўриб чиқилмайди.
Ташкилий қўмита:
ИИВ Академиясининг Жазони ижро этиш фаолияти кафедраси.
Мурожаат учун телефон:
+998 (99) 738-58-57
Электрон почта манзили:
quvonch.qodirov @bk.ru