ИИВ Академиясида 2022 йилнинг 31 март куни соат 15:00да “Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг долзарб муаммолари: назария, амалиёт ва қонунчилик таҳлили” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.
Конференция материалларини алоҳида тўплам шаклида чоп этиш режалаштирилган. Мазкур тўпламда ўз мақолаларини чоп эттириш истагида бўлган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, амалиёт ходимлари ва мустақил изланувчилар 2022 йилнинг 31 мартига қадар қуйидаги йўналишлардаги мақола ва тезисларини юборишлари мумкин:
- ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари;
- ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг турлари ва улардан фойдаланиш имкониятлари;
- ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, таснифлаш ва исботлаш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари;
- ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг чора-тадбирлари;
- ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш учун малакали кадрлар тайёрлаш масалалари.
Мақола ва тезислар қўйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- нашр этиладиган иш ўзбек ва рус тилида тақдим этилиши;
- А-4 ўлчовидаги қоғозда, юқори ва пастдан 2 см, чап ва ўнгдан 2 см жой қолдирилган ҳолда 1 нусхада бўлиши;
- сарлавҳадан 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияи, исм ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши, унинг пастки қисмида 1 интервалдан кейин лавозими, илмий унвони ва даражаси (агарда мавжуд бўлса) ҳамда E-mail манзили қайд этилиши;
- матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида Times New Roman шрифти, 14 кегел катталик ва 1,5 интервалда ҳамда ҳажми 7 (етти) бетгача бўлиши;
- муаллиф ўзининг 3х4 см ҳажмдаги фотосуратини топшириши зарур.
Мақола ва тезисларнинг матнлари илмий, техник ва стилистик таҳрир қилинган бўлиши мақсадга мувофиқ. Ушбу талабларга жавоб берадиган тезислар конференция материаллари тўпламига киритилади ва нашр этилади.
Чоп этилмаган ишлар муаллифга қайтарилмайди ҳамда қайта кўриб чиқилмайди.
Ташкилий қўмита: ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва криминология кафедраси.
Мурожаат учун телефон
(“Telegram” ижтимоий тармоғи):
+998 (97) 430-79-81
Электрон почта манзили:
umirzakovbegzod054@gmail.com