Ички ишлар вазирлиги академияси Автомактаб ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига қуйидаги фанлар бўйича соатбай машғулотлар ўтказиш учун мутахассисларни таклиф этади:
1) йўл ҳаракати қоидалари;
2) автомобиль тузилиши ва эксплуатацияси;
3) ҳаракат хавфсизлиги асослари ва қонунчилик асослари;
4) биринчи ёрдам;
5) инновацион педагогик технологиялар;
6) педагогик фаолиятда ахборот технологиялари.
Педагог ходимлар олий маълумот, илмий даража ва унвонга, мазкур соҳада камида 5 йиллик иш тажрибасига, шунингдек компьютер технологияларидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиши, МS Office иловалари ҳамда интернет тармоғидан фойдалана олиши шарт.
Ишга қабул қилинувчилар учун қўшимча талаблар:
доимий равишда малака ва тажрибасини ошириб бориш;
ўқув курслар контенти (тегишли мавзулар бўйича маъруза матни, тақдимоти, видеодарси ва тест топшириқлари)ни тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиш;
юксак касбий салоҳиятни намоён этиш.
Педагог ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларига ўқув машғулотлари ўтказганлик учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари асосида амалга оширилади.
Номзод ўзи ҳақидаги маълумот (резюме)ни @Abdulaziz_4040 телеграм манзили орқали юбориши мумкин.
Мурожаат учун тел.:
+998 (90) 334-40-40