2022 йилнинг 28 январь куни ИИВ Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02 рақамли илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Унда мустақил изланувчилар М.Ж. Эшназаровнинг “12.00.14. – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти” ихтисослигидан “Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини такомиллаштириш (ички ишлар органлари фаолияти мисолида)” мавзуида ҳамда О.Д. Алланазаровнинг “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ихтисослигидан “Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларни тергов қилиш методикасини такомиллаштириш” мавзусида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация ишлари ҳимояси ўтказилади.
Мажлис Академия Ахборот-ресурс марказида соат 12:00 да бошланади.
Илмий кенгаш