Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Эълон

Эълон

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Ички ишлар вазирлиги академиясида Жиноят-процессуал муносабатларда чиқимлар: назария ва амалиёт мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.

Конференция материалларини алоҳида тўплам шаклида нашр қилиш режалаштирилган. Тўпламда ўз мақола ва тезисларини чоп эттириш истагида бўлган профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ва амалиёт ходимлари қуйидаги йўналишдаги материалларини юборишлари мумкин:

- процессуал чиқимлар ва уларни қоплаш масалалари;

- жиноят процессида фуқаровий даъво ва бошқа мулкий ундиришларни такомиллаштириш масалалари;

- мол-мулкни жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогарга қайтаришнинг долзарб масалалари ва ўзига хос хусусиятлари;

- ҳукмнинг мулкий ундиришлар тўғрисидаги қисми ижросини таъминлаш ҳолати;

- жиноят-процесси назарияси ва амалиётини такомиллаштириш ва бошқа.

Мақола ва тезисларга қўйилган талаблар:

- матн ўзбек ёки рус тилида, илмий, техник ва стилистик таҳрирдан ўтказилган бўлиши;

- А-4 ўлчовидаги қоғозда, юқори ва пастдан 2 см, чап ва ўнгдан 2 см жой қолдирилган ҳолда 1 нусхада бўлиши;

- сарлавҳадан 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исмс ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши, унинг пастки қисмида 1 интервалдан кейин лавозими, илмий унвони ва даражаси (агарда мавжуд бўлса) қайд этилиши;

- матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида “Times New Roman” шрифти, 14 кегел катталик ва 1,5 интервалда ҳамда 3-5 (уч-беш) бетгача бўлиши мақсадга мувофиқ.

Материаллар 2022 йилнинг 20 декабр кунига қадар қабул қилинади. Тўпламда чоп этилмаган ишлар муаллифга қайтарилмайди ҳамда қайта кўриб чиқилмайди.

Ташкилий қўмита:

ИИВ Академиясининг Жиноят-процессуал ҳуқуқ кафедраси.

Мурожаат учун телефон:

+998 (90) 927-46-70

Электрон почта манзили:

Ulmasjonsayfullayev1998@gmail.cом

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech