ИИВ Академиясида 2022 йилнинг 25 март куни соат 11:00да “Озодликдан маҳрум этиш жойларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилади.
Конференция материалларини алоҳида тўплам шаклида чоп этиш режалаштирилган. Мазкур тўпламда ўз мақолаларини чоп эттириш истагида бўлган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, амалиёт ходимлари ва мустақил изланувчилар 2022-йилнинг 20-мартга қадар қуйидаги йўналишлардаги мақола ва тезисларини юборишлари мумкин:
– озодликдан маҳрум этиш жойларида инсон ҳуқуқларини таъминлашни такомиллаштириш;
– озодликдан маҳрум этиш жойларида инсон ҳуқуқларини таъминлашни ташкил этиш соҳасидаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари;
– инсон ҳуқуқларини таъминлаш жараёнида жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича илғор хорижий тажрибалар;
– жазони ижро этиш муассасаларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳатлар;
- жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари;
- инсон ҳуқуқларини таъминлаш жараёнида жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш.
Мақола ва тезисларга қўйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- нашр этиладиган ишлар ўзбек, рус ёки инглиз тилида тақдим этилиши;
- А-4 ўлчовидаги қоғозда, юқори ва пастдан 2 см, чап ва ўнгдан 2 см жой қолдирилган ҳолда 1 нусҳада бўлиши;
- сарлавҳадан 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияи, исм ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши, унинг пастки қисмида 1 интервалдан кейин лавозим, илмий унвон ва даража (агарда мавжуд бўлса) ҳамда
E-mail манзили қайд этилиши;
- матннинг электрон нусҳаси MS Word дастурида Times New Roman шрифти, 14 кегел катталик ва 1,5 интервалда ҳамда ҳажми 7 (етти) бетгача бўлиши;
- муаллифлар ўзларининг 3х4 см ҳажмдаги фотосуратларини топширишлари зарур.
Мақола ва тезисларнинг матнлари илмий, техник ва стилистик таҳрир қилинган бўлиши мақсадга мувофиқ. Ушбу талабларга жавоб берадиган тезислар конференция материаллари тўпламига киритилади ва нашр этилади.
Чоп этилмаган ишлар муаллифга қайтарилмайди ҳамда қайта кўриб чиқилмайди.
Ташкилий қўмита: ИИВ Академиясининг
Жиноят-ижроия ҳуқуқи кафедраси
Мурожаат учун телефон:
(+998 99) (738-58-57)
Электрон почта манзили: