Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

ЭЪЛОН

ЭЪЛОН

Жорий йилнинг 30 март куни ИИВ Академиясида “Пробация хизмати назорати остидаги шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни такомиллаштириш” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.

Конференция материалларини алоҳида тўплам шаклида чоп этиш режалаштирилган. Тўпламда ўз мақола ва тезисларини чоп эттириш истагида бўлган профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ва амалиёт ходимлари қуйидаги йўналишдаги материалларини юборишлари мумкин:

- пробация хизматини ривожлантиришда хорижий давлатларнинг замонавий инновaцион технологияларини жорий этиш;

- пробация хизматининг вазифалари ва аҳамияти;

- пробация хизмати ходимларининг фаолияти устидан прокурор назорати;

- пробация хизмати томонидан судга тақдим этиладиган ҳужжатларни кўриб чиқиш амалиёти;

- пробация хизмати фаолиятида инсон ҳуқуқларини таъминлаш;

- пробация хизмати фаолиятидаги психологик жиҳатлар ва бошқа.

Мақола ва тезисларга қўйилган талаблар:

- матн ўзбек ёки рус тилида, илмий, техник ва стилистик таҳрирдан ўтказилган бўлиши;

- А-4 ўлчовидаги қоғозда, юқори ва пастдан 2 см, чап ва ўнгдан 2 см жой қолдирилган ҳолда 1 нусхада бўлиши;

- сарлавҳадан 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши, унинг пастки қисмида 1 интервалдан кейин лавозими, илмий унвони ва даражаси (агарда мавжуд бўлса), шунингдек этектрон почта манзили қайд этилиши;

- матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида “Times New Roman” шрифти, 14 кегел катталик ва 1,5 интервалда ҳамда 5-7 бетгача бўлиши;

- муаллифлар ўзининг 3х4 см ҳажмдаги фотосуратини (асл ёки электрон нусха) юбориши мақсадга мувофиқ.

Материаллар 2023 йилнинг 28 март кунига қадар қабул қилинади. Тўпламда чоп этилмаган ишлар муаллифга қайтарилмайди ҳамда қайта кўриб чиқилмайди.

 

 

Ташкилий қўмита: 

ИИВ Академияси Жазони ижро этиш фаолияти кафедраси.

Мурожаат учун телефон:

 +998 (99) 738-58-57

 Электрон почта манзили:

 quvonch.qodirov @bk.ru

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech