2022 йилнинг 30 сентябрь куни ИИВ Академиясида “Ички ишлар органлари фаолиятини психологик таъминлаш: муаммо ва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.
Конференция материалларини алоҳида тўплам шаклида нашр этиш режалаштирилган. Мазкур тўпламда ўз мақолаларини чоп эттириш истагида бўлган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, амалиёт ходимлари ва мустақил изланувчилар жорий йилнинг 25 сентябрига қадар қуйидаги йўналишдаги мақола ва тезисларини юборишлари мумкин:
- ички ишлар органлари ходимларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш: мавжуд муаммо ва истиқболдаги вазифалар;
- ички ишлар органлари ходимларини касбга тайёрлашда психологик хизматнинг ўрни;
- ички ишлар органларига номзодларни танлашда замонавий психодиагностикадан фойдаланишнинг аҳамияти;
- ички ишлар органлари ходимларининг руҳий ҳолатидаги салбий ўзгаришлар психопрофилактикаси ва психокоррекцияси.
Мақола ва тезисларга қўйилган талаблар:
- нашр этиладиган ишлар ўзбек, рус ёки инглиз тилида тақдим этилиши;
- А-4 ўлчовидаги қоғозда, юқори ва пастдан 2 см., чап ва ўнгдан 2 см. жой қолдирилган ҳолда 1 (бир) нусхада бўлиши;
- сарлавҳадан 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг фамилия, исм ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши, унинг пастки қисмида 1 интервалдан кейин лавозим, илмий унвон ва даража (агарда мавжуд бўлса) ҳамда
E-mail манзили қайд этилиши;
- матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида “Times New Roman” шрифти, 14 кегел катталик ва 1,5 интервалда 5 (беш) бетгача ҳажмгача бўлиши;
- муаллиф ўзининг 3х4 ҳажмдаги фотосуратини топшириши керак.
Мақола ва тезисларнинг матнлари илмий, техник ва стилистик таҳрир қилинган бўлиши мақсадга мувофиқ. Ушбу талабларга жавоб берадиган тезислар конференция материаллари тўпламига киритилади ва нашр этилади.
Чоп этилмаган ишлар муаллифга қайтарилмайди ҳамда қайта кўриб чиқилмайди.
Ташкилий қўмита: ИИВ Академиясининг
Тарбиявий-психологик фаолияти кафедраси
Мурожаат учун телефонлар
(“Telegram” ижтимоий тармоғи):
(+99893-556-92-95), (+99890-099-80-48)
Электрон почта манзили:
pla20n@mail.ru