Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Эълон

Эълон

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ички ишлар вазирлиги академиясида “Интернетда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва киберхавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.

Конференция материалларини алоҳида тўплам шаклида нашр қилиш режалаштирилган. Тўпламда ўз мақола ва тезисларини чоп эттириш истагида бўлган профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ва амалиёт ходимлари қуйидаги йўналишдаги материалларини юборишлари мумкин:

- интернетда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг долзарб муаммолари;

- ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигининг ўзига хос жиҳатлари;

- миллий сегментда ҳуқуқни таъминлаш соҳасидаги муаммоларини ҳал этиш самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу соҳада қўлланиладиган аппарат ва дастурий воситаларини ривожлантириш истиқболлари;

- интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, таснифлаш ва исботлаш, профилактикасини амалга ошириш бўйича миллий илғор тажрибалар.

Мақола ва тезисларга қўйилган талаблар:

- матн ўзбек, рус ёки инглиз тилида, илмий, техник ва стилистик таҳрирдан ўтказилган бўлиши;

- А-4 ўлчовидаги қоғозда, юқори ва пастдан 2 см, чап ва ўнгдан 2 см жой қолдирилган ҳолда 1 нусхада бўлиши;

- сарлавҳадан 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши, унинг пастки қисмида 1 интервалдан кейин лавозими, илмий унвони ва даражаси (агарда мавжуд бўлса) қайд этилиши;

- матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида “Times New Roman” шрифти, 14 кегел катталик ва 1,5 интервалда ҳамда 3-5 (уч-беш) бетгача бўлиши мақсадга мувофиқ.

Шунингдек муаллифлар 3х4 см ҳажмдаги фотосуратларининг электрон нусхасини ҳам юборишлари шарт. Материаллар 2022 йилнинг 20 декабр кунига қадар қабул қилинади. Тўпламда чоп этилмаган ишлар муаллифга қайтарилмайди ҳамда қайта кўриб чиқилмайди.

 

Ташкилий қўмита:

ИИВ Академиясининг Ахборот технологиялари

кафедраси ҳамда Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси ва криминология кафедраси.

Мурожаат учун телефон:

+998 (99) 817-54-77.

Электрон почта манзили:

Umirzakovbegzod054@gmail.com

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech