Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Эълон

Эълон

ИИВ Академиясида 2022 йилнинг 24 февраль куни соат 10:00да Кибермаконда содир этилаётган жиноятларга қарши кураш: муаммолар, таклифлар  ва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

Конференция материалларини алоҳида тўплам шаклида чоп этиш режалаштирилган. Мазкур тўпламда ўз мақолаларини чоп эттириш истагида бўлган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, амалиёт ходимлари ва мустақил изланувчилар 2022 йилнинг 10 февралига қадар қуйидаги йўналишлардаги мақола ва тезисларини юборишлари мумкин:

- кибермаконда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари;

- ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги жиноятлар турлари ва уларга қарши курашнинг техник ва дастурий воситалари имкониятлари;

- ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги жиноятларни аниқлаш, таснифлаш ва исботлаш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари;

- кибермаконда содир этилаётган жиноятларни фош этишда рақамли экспертизаларнинг замонавий ҳолати ва имкониятлари;

- киберхаввфсизлик соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари;

- кибермаконда содир этилаётган жиноятларга қарши кураш соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш масалалари.

Мақола ва тезисларга қўйидаги талабларга жавоб бериши керак:

- нашр этиладиган ишлар ўзбек, рус ёки инглиз тилида тақдим этилиши;

- А-4 ўлчовидаги қоғозда, юқори ва пастдан 2 см, чап ва ўнгдан 2 см жой қолдирилган ҳолда 1 нусхада бўлиши; 

- сарлавҳадан 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияи, исм ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши, унинг пастки қисмида 1 интервалдан кейин лавозим, илмий унвон ва даража (агарда мавжуд бўлса) ҳамда E-mail манзили қайд этилиши;

- матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида Times New Roman шрифти, 14 кегел катталик ва 1,5 интервалда ҳамда ҳажми 5 (беш) бетгача бўлиши;

- муаллифлар ўзларининг 3х4 см ҳажмдаги фотосуратларини топширишлари зарур. 

Мақола ва тезисларнинг матнлари илмий, техник ва стилистик таҳрир қилинган бўлиши мақсадга мувофиқ. Ушбу талабларга жавоб берадиган тезислар конференция материаллари тўпламига киритилади ва нашр этилади.

Чоп этилмаган ишлар муаллифга қайтарилмайди ҳамда қайта кўриб чиқилмайди.

 

Ташкилий қўмита:  ИИВ Академиясининг

Ахборот технологиялари кафедраси.

 

Мурожаат учун телефонлар

(“Telegram” ижтимоий тармоғи):

(+998 99) 992-35-01, (71) 265-13-51

Электрон почта манзили: 

iminovabdurasul1970@gmail.com

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech