Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ички ишлар вазирлиги академиясида “БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясини амалга ошириш механизми: иккинчи босқич таҳлили” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.
Конференция материалларини алоҳида тўплам шаклида нашр қилиш режалаштирилган. Тўпламда ўз мақола ва тезисларини чоп эттириш истагида бўлган профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ва амалиёт ходимлари қуйидаги йўналишдаги материалларини юборишлари мумкин:
- коррупцияга қарши кураш соҳасида амалга оширлаётган ислоҳотлар;
- коррупцияга қарши курашда нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва роли;
- давлат хизматларида коррупциянинг олдини олиш;
- БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси: халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича амалий ислоҳотлар;
- прокуратура органларининг коррупциянинг олдини олиш фаолиятини такомиллаштириш ва бошқа.
Мақола ва тезисларга қўйилган талаблар:
- матн ўзбек, рус ёки инглиз тилида, илмий, техник ва стилистик таҳрирдан ўтказилган бўлиши;
- А-4 ўлчовидаги қоғозда, юқори ва пастдан 2 см, чап ва ўнгдан 2 см жой қолдирилган ҳолда 1 нусхада бўлиши;
- сарлавҳадан 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исмс ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши, унинг пастки қисмида 1 интервалдан кейин лавозими, илмий унвони ва даражаси (агарда мавжуд бўлса) қайд этилиши;
- матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида “Times New Roman” шрифти, 14 кегел катталик ва 1,5 интервалда ҳамда 3-5 (уч-беш) бетгача бўлиши мақсадга мувофиқ.
Материаллар 2022 йилнинг 10 декабр кунига қадар қабул қилинади. Тўпламда чоп этилмаган ишлар муаллифга қайтарилмайди ҳамда қайта кўриб чиқилмайди.
Ташкилий қўмита:
ИИВ Академияси Магистратураси.
Мурожаат учун телефон:
+998 (98) 123-01-51
Электрон почта манзили:
f.islomov.86gmail.com