Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Ички ишлар вазирлиги академиясида “Замонавий шароитда ички ишлар органларини бошқаришнинг долзарб масалалари: инновацион ёндашув” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.
Конференция материалларини алоҳида тўплам шаклида нашр этиш режалаштирилган. Тўпламда ўз мақола ва тезислари билан иштирок этиш истагида бўлган профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ва амалиёт ходимлари қуйидаги йўналишлардаги материалларини юборишлари мумкин:
- замонавий шароитда ички ишлар органларини бошқаришни такомиллаштириш масалалари;
- ички ишлар органларини бошқаришнинг долзарб масалалари ва ўзига xос xусусиятлари;
- ички ишлар органларини бошқаришнинг замонавий ҳолати ва имкониятлари;
- замонавий шароитда ички ишлар органларини бошқаришнинг инновацион ёндашувлари;
- замонавий шароитда ички ишлар органлари учун малакали кадрлар тайёрлаш масалалари.
Мақола ва тезисларга қўйилган талаблар:
- матн ўзбек, рус ёки инглиз тилида, илмий, техник ва стилистик таҳрирдан ўтказилган бўлиши;
- А-4 ўлчовидаги қоғозда, юқори ва пастдан 2 см, чап ва ўнгдан 2 см жой қолдирилган ҳолда 1 нусхада бўлиши;
- сарлавҳадан 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исмс ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши, унинг пастки қисмида 1 интервалдан кейин лавозими, илмий унвони ва даражаси (агарда мавжуд бўлса) қайд этилиши;
- матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида “Times New Roman” шрифти, 14 кегел катталик ва 1,5 интервалда ҳамда 3-5 (уч-беш) бетгача бўлиши мақсадга мувофиқ.
Материаллар 2022 йилнинг 15 ноябрь кунига қадар қабул қилинади. Тўпламда чоп этилмаган ишлар муаллифга қайтарилмайди ҳамда қайта кўриб чиқилмайди.
Ташкилий қўмита