2022 йилнинг 10 ноябрь куни ИИВ Академиясида илмий семинар мажлиси бўлиб ўтади.
Унда ИИВ Академияси докторанти Н.А.Хушвактованинг “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика. Тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ихтисослигидан “Ишни судга қадар юритишда жамоатчилик иштирокини такомиллаштириш” мавзусида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши муҳокама қилинади.
Муҳокама Ахборот-ресурс марказида соат 14:30 да бошланади.
Шунингдек 2022 йилнинг 18 ноябрь куни ИИВ Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02 рақамли илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Унда ИИВ Академияси мустақил изланувчиси М.Х. Абдурахимов “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика. Тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ихтисослигидан “Ишни судга қадар юритиш босқичида инсон геноми маълумотларидан фойдаланишни такомиллаштириш” мавзуида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация ишини ҳимоя қилади.
Мажлис Академия Ахборот-ресурс марказида соат 14:30 да бошланади.
Илмий кенгаш