ИИВ Академиясида 2022 йилнинг 1 апрель куни соат 11:00да “Жиноят қонунчилигининг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.
Конференция материалларини алоҳида тўплам шаклида чоп этиш режалаштирилган. Мазкур тўпламда ўз мақолаларини чоп эттириш истагида бўлган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, амалиёт ходимлари ва мустақил изланувчилар 2022 йилнинг 30 мартга қадар қуйидаги йўналишлардаги мақола ва тезисларини юборишлари мумкин:
− жиноят қонунчилигини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари;
− жиноий жазо чораларини либераллаштириш истиқболлари;
− жиноят қонунчилигини такомиллаштириш масалалари;
− жиноятчиликка қарши кураш сиёсати;
− жиноят ҳуқуқи тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари;
− жиноят ҳуқуқи тизимини ислоҳ етишнинг назарий масалалари.
Мақола ва тезислар қўйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- нашр этиладиган иш ўзбек ва рус тилида тақдим этилиши;
- А-4 ўлчовидаги қоғозда, юқори ва пастдан 2 см, чап ва ўнгдан 2 см жой қолдирилган ҳолда 1 нусхада бўлиши;
- сарлавҳадан 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияи, исм ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши, унинг пастки қисмида 1 интервалдан кейин лавозими, илмий унвони ва даражаси (агарда мавжуд бўлса) ҳамда E-mail манзили қайд этилиши;
- матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида Times New Roman шрифти, 14 кегел катталик ва 1,5 интервалда ҳамда ҳажми 7 (етти) бетгача бўлиши;
- муаллиф ўзининг 3х4 см ҳажмдаги фотосуратини топшириши зарур.
Мақола ва тезисларнинг матнлари илмий, техник ва стилистик таҳрир қилинган бўлиши мақсадга мувофиқ. Ушбу талабларга жавоб берадиган тезислар конференция материаллари тўпламига киритилади ва нашр этилади.
Чоп этилмаган ишлар муаллифга қайтарилмайди ҳамда қайта кўриб чиқилмайди.
Ташкилий қўмита: ИИВ Академиясининг
Жиноят ҳуқуқи кафедраси
Мурожаат учун телефон:
+998 (97) 775-39-73
Электрон почта манзили:
conference202201@gmail.com
“Telegram” ижтимоий тармоғида:
@conference202201