2024 йилнинг 12 июль куни ИИВ академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Шу куни академия мустақил изланувчиси Т. Х. Курамбаев юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Таносил ёки ОИВ касалликлари ҳамда ОИТСни тарқатиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишни такомиллаштириш” мавзуидаги диссертация ишини ҳимоя қилади.
Ҳимоя ахборот-ресурс марказида соат 11:00 да бошланади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати