2025 йилнинг 26 июнь куни ИИВ академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда диссертaциялар ҳимояси бўлиб ўтади.
Шу куни академия мустақил изланувчилари Ш. Суюнов ва Ж. Мажидов юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишни такомиллаштириш” ҳамда “Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятларини тергов қилишни такомиллаштириш” мавзуидаги илмий ишини ҳимоя қилади.
Мажлис ахборот-ресурс марказида соат 11:00да бошланади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати