Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ходимларнинг малакаси оширилмоқда

5 Ноябр 2026, 21:37

89

Президентимиз қарори асосида Наманган вилоятидаги ички ишлар ва миллий гвардия органларининг ўрта бўғин раҳбарлари ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими ходимлари учун машғулотлар ташкил этилмоқда.

ИИВ академияси, Малака ошириш институти, Жамоат хавфсизлиги университети вакиллари, шунингдек тажрибали амалиёт ходимлари томонидан олиб борилаётган машғулотларда замонавий таҳдидлар шароитида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятларнинг олдини олиш, идоралараро ҳамкорликни кучайтириш, фаолиятни режалаштириш ва натижадорликни баҳолаш, аҳоли билан ишлашда ўзаро ишонч муҳитини яратиш, ходимлар ва раҳбар кадрларнинг инқирозли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш, куч ва воситаларни бошқариш кўникмаларини мустаҳкамлаш, маҳаллаларда профилактик ишларни самарали ташкил этиш ҳамда бошқа йўналишлар қамраб олинган. 

Машғулотлар давомида ходимларнинг интеллектуал салоҳияти ва ақлий қобилият кўрсаткичини (IQ) аниқлаш, ностандарт ва экстремал вазиятларда тўғри ва мустақил қарор қабул қилиш қобилиятини баҳолашга қаратилган комплекс психологик ҳамда касбий диагностика тадбирлари ҳам ўтказилмоқда.

Ходимларнинг замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга мос касбий билим, амалий кўникма ҳамда бошқарув компетенцияларини ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган малака ошириш курси якунида тингловчилардан синов қабул қилинади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech