ИИВ Академиясининг Жиноят-процессуал ҳуқуқ кафедраси ташаббуси билан ўтказилган викторида курсантлар фаол беллашди.
Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, соҳага оид касбий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган билимлар баҳсида “Ҳуқуқшунослар”, “Ёш инспекторлар”, “Адолат ҳимоячилари”, “Юрист-психологлар” ва “Экстраваганза” жамоалари қатнашди.
Беш шарт якуни бўйича энг эхши натижани қайд этган 221-гуруҳнинг “Адолат ҳимоячилари” жамоаси викторина ғолиби бўлди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати