Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Тарғибот билан бирга, муаммолар ҳам ўрганиляпти

18 Июнь 2022, 09:06

1273

Юртимизда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаётган муаммоларни манзилли ҳал этиш, маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

ИИВ Академияси ишчи гуруҳи томонидан пойтахт маҳаллаларида ўтказилаётган ҳуқуқий тарғиботларда айни шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Янгиҳаёт туманида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ички ишлар органи мутасаддилари ва фаоллар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда аҳоли ўртасида олиб борилаётган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаолларининг ҳамкорлигини кучайтириш, ҳар бир муаммони ҳамжиҳатликда, манзилли ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.

Чилонзор туманининг “Зарқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбир 2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг мазмун-моҳиятига бағишланди. Туманга бириктирилган ишчи гуруҳ масъуллари фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, оилалар ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарбияни шакллантириш, бу борада маҳалла фаоллари зиммасидаги асосий вазифалар ҳақида тушунчалар бериб ўтдилар.

Худди шундай тарғибот Юнусобод туманидаги “Мурувват”, “Боғишамол”, “Қадрдон” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам ўтказилди. Учрашувда криминоген вазияти мураккаб ҳудудларнинг аҳволи таҳлил қилиниб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, “фуқаробай” ишлаш тизимида маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар ва хотин-қизлар етакчилари фаолиятини янада жонлантириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Айтиш жоизки, пойтахт туманларида иш олиб бораётган тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни жиловлаш бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда. 

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech