Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Самарадорлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди

5 Ноябр 2026, 21:16

128

ИИВ академиясида стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Таркибий тузилмалар раҳбарлари, профессор-ўқитувилар ва ходимлар иштирокида ўтган йиғилишда Президентимизнинг “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросига эътибор қаратилди.

Йиғилишда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида назарда тутилган мақсадларга эришиш бўйича самарадорлик кўрсаткичлари, “мақсад – ҳаракат – натижа” занжири асосида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича белгилаб олинган чора-тадбирларнинг сифатли ижросини таъминлаш, фаолиятни мониторинг ва таҳлил қилиб бориш, натижадорликка қаратилган мезонларни амалиётга татбиқ этиш, мавжуд ресурсларни оқилона тақсимлаш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech