ИИВ Академиясининг Олий таълимдан кейинги таълим факультети мустақил изланувчилик шаклига қабул эълон қилади.
Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларларни тақдим этишлари зарур:
1) ариза ёки билдирги (бевосита ва юқори турувчи раҳбар розилик билдирган ҳамда унинг имзоси билан тасдиқлаган ҳолда);
2) хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификат(лар);
3) паспорт нусхаси;
4) қисқача биографик маълумотнома (таржимаи ҳол);
5) олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг нусхаси;
6) иш жойидан хизмат тавсифномаси (имзоланган ва маълумот учун муҳри билан тасдиқланган ҳолда);
7) илмий ишлар рўйхати (имзоланган ва маълумот учун муҳри билан тасдқиланган ҳолда) ва уларнинг нусхалари;
8) илмий раҳбардан розилик хати.
Ҳужжатлар жорий йилнинг 15 апрелидан 15 май кунига қадар https://phd.mininnovation.uz/ электрон манзили орқали қабул қилинади.
ИИВ Академиясининг
Олий таълимдан кейинги таълим факултети