2024 йилнинг 30 май куни Ички ишлар вазирлиги академияси ҳузуридаги илмий семинарнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Унда Ички ишлар вазирлиги академияси мустақил изланувчиси А. А. Султоновнинг “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ихтисослигидан “Жиноят-процессуал муносабатларда харажатлар: назария ва амалиёт” мавзуида юридик фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси муҳокама қилинади.
Муҳокама ахборот-ресурс марказида соат 15:00 да бошланади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати