2024 йилнинг 27 февраль куни Ички ишлар вазирлиги академияси ҳузуридаги илмий семинарнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Унда Ички ишлар вазирлиги академияси мустақил изланувчиси Х. Д. Сарабековнинг “12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослигидан “Ички ишлар органларининг секторлардаги фаолиятини такомиллаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари” мавзуида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси муҳокама қилинади.
Муҳокама ахборот-ресурс марказида соат 15:00 да бошланади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати