Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинарнинг 1- ва 2-сонли мажлиси 2021 йилнинг 12 февраль куни соат 14:15да Академия 1-ўқув курси ётоқхонасининг конференциялар залида бошланади.
Илмий семинар мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси мустақил изланувчиси Файзиев Хайриддин Сирожиддиновичнинг «12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи» ихтисослиги бўйича юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун «Давлат бошқарув органларида юридик хизмат тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш» мавзусидаги диссертация иши ҳамда ИИВ Академияси Олий ўқув юртидан кейинги таълим факультети мустақил изланувчиси Умирзаков Бегзод Атабоевичнинг «12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи» ихтисослиги бўйича юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун «Вояга етмаганлар жиноятчилигининг криминологик тавсифи ва олдини олишни такомиллаштириш» мавзусидаги диссертация иши муҳокама қилинади.