2022 йилнинг 29 апрель куни ИИВ Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02 рақамли илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Унда ИИВ Академияси докторанти Ж.Ҳ. Юлдашев “12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослигидан “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш” мавзуси бўйича юридик фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация ишини ҳимоя қилади.
Мажлис Академия Ахборот-ресурс марказида соат 11:00 да бошланади.