2022 йилнинг 29 апрель куни ИИВ Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02 рақамли илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Унда ИИВ Академияси мустақил изланувчиси Т.Ҳ. Алтмишев “12.00.14 – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти” ихтисослигидан “Ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ижросини такомиллаштириш (пробация фаолияти таҳлили асосида)” мавзусида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация ишини ҳимоя қилади.
Мажлис Академия Ахборот-ресурс марказида соат 14:00 да бошланади.
Илмий кенгаш