2022 йилнинг 30 декабрь куни ИИВ Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02 рақамли илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Унда Академия докторанти Б.Е. Есимбетова “Қасддан баданга шикаст етказиш жиноятларини тергов қилишни такомиллаштириш” мавзуида (“12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ихтисослиги) ҳамда мустақил изланувчи А.Ҳ. Мухиддинов “Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари” мавзуида (“12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи” ихтисослиги) юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация ишини ҳимоя қилади.
Мажлис Ахборот-ресурс марказида соат 11:00 да бошланади.
Илмий кенгаш