2022 йилнинг 30 август куни ИИВ Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02 рақамли илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Унда ИИВ Академияси докторанти Ф.Ф. Абдуқодиров “12.00.08 - Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи” ихтисослигидан “Талончиликка қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий чораларини такомиллаштириш” мавзуида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация ишини ҳимоя қилади.
Мажлис Академия Ахборот-ресурс марказида соат 14:30 да бошланади.
Илмий кенгаш