2022 йилнинг 15 март куни ИИВ Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02 рақамли илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Унда ИИВ Академияси докторанти Ж.Ҳ. Юлдашевнинг “12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослигидан “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш” мавзусида юридик фанлар доктори (DSc) ҳамда мустақил изланувчи М.М. Ҳайдаровнинг “12.00.08 - Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи” ихтисослигидан “Озодликни чеклаш жазосининг жиноят ва жиноят-ижроия ҳуқуқий жиҳатлари” мавзуида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олиш учун ёзган диссертация ишлари муҳокамаси ўтказилади.
Мажлис Академия Ахборот-ресурс марказида соат 14:30 да бошланади.
Илмий кенгаш