2024 йилнинг 14 декабрь куни ИИВ академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда навбатдаги диссертация ҳимояси бўлиб ўтади.
Шу куни академия мустақил изланувчиси А. Ғ. Неъматов юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Ишни судга қадар юритиш босқичида жиноятларнинг олдини олиш чораларини такомиллаштириш” мавзуидаги илмий ишини ҳимоя қилади.
Мажлис ахборот-ресурс марказида соат 10:00да бошланади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати