2024 йилнинг 8 июль куни ИИВ академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Шу куни академия мустақил изланувчиси А. А. Султонов юридик фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун “Жиноят-процессуал муносабатларда харажатлар: назария ва амалиёт” мавзуидаги диссертация ишини ҳимоя қилади.
Мажлис ахборот-ресурс марказида соат 11:00 да бошланади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати