2025 йилнинг 16 апрель куни ИИВ академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда диссертация ҳимоялари бўлиб ўтади.
Шу куни академия мустақил изланувчилари А. Аширбоев ва Б. Адилов юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Ишни судга қадар юритишда суриштирув ва дастлабки терговни тўхтатишни такомиллаштириш” ҳамда “Жазони ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг умумий қоидаларини такомиллаштириш” мавзуидаги илмий ишини ҳимоя қилади.
Мажлис ахборот-ресурс марказида соат 11:00да бошланади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати