Жорий йилнинг 12 март куни ИИВ академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Шу куни академия докторанти Т. А. Мавлонов ва мустақил изланувчиси О. Т. Қулбеков юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашни такомиллаштириш” ҳамда “Номусга тегиш жиноятини тергов қилишни такомиллаштириш” мавзуидаги диссертация ишини ҳимоя қилади.
Мажлис ахборот-ресурс марказида соат 11:00 да бошланади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати