Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Зукко ва билимдонлар аниқланди

19 Ноябр 2026, 21:30

124

ИИВ академиясининг Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ташаббуси билан “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Ёшларнинг ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш, мантиқий фикрлаш ва ҳозиржавоблик қобилиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувда курсантлардан таркиб топган 30 дан ортиқ жамоа қатнашди.

Интеллектуал ўйин орқали иштирокчилар жиноят-процессуал ҳуқуқ нормалари, амалиётда уларни қўллаш, соҳа оид ҳуқуқий ва бадиий адабиётларни мутолаа қилишда нечоқлик билимдон эканликларини намоён этдилар. Қизиқарли тарзда ўтган беллашув якунида энг зукко 3 та жамоа саралаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech