Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Хорижий тилларни ўқитиш: илғор тажрибалар алмашилди

12 Ноябр 2026, 20:55

106

МДҲга аъзо давлатларнинг турдош олий таълим муассасалари иштирокида таълим жараёнида хорижий тилларни ўқитишнинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро семинар ташкил этилди.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Сибир юридик институти ташаббуси билан видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, мутахассислар қатнашди.

Семинарда хорижий тилларни ўқитиш бўйича йўлга қўйилган миллий ва халқаро тажрибалар юзасидан фикр алмашилди. Сўзга чиққанлар таълим жараёнида илмий-амалий ёндашувларни такомиллаштириш, мутахассисларнинг педагогик салоҳиятини ошириш, рақамли платформалар имкониятларини кенгайтириш, касбий терминология масалалари ҳақида ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Тадбирда ИИВ академиясининг Хорижий тиллар офиси вакиллари ҳам иштирок этиб, касбий тайёргарликда тил меъёрларига риоя қилиш, самарали мулоқот кўникмаларини шакллантириш, тил ўргатишда ахлоқий тамойилларнинг аҳамияти, шунингдек, хорижий тилларни ўқитишни касбий эҳтиёжларга мослаштиришда айрим муаммолар ва уларнинг ечимларига тўхталиб ўтдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech