Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ҳамкорликдаги ишлар самара бермоқда

12 Ноябр 2026, 10:40

154

Бугунги кунда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борадаги ишларни жадаллаштириш мақсадида ички ишлар вазирининг жорий йил 8 сентябрдаги фармойиши билан Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари пойтахтимизнинг Бектемир туманига бириктирилган.

Ишчи гуруҳ томонидан аҳоли осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни аниқлаш, фош этиш ва тергов қилиш ҳамда бошқа йўналишда амалга оширилаётган ишлар илмий-амалий ёндашувлар асосида ўрганилмоқда.

Хусусан, ўтган давр мобайнида “қизил”, “сариқ” тоифада бўлган маҳаллаларга борилиб, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш чоралари кўрилди. “Забардаст” маҳалласида масъуллар, “еттилик” вакиллари ва фаоллар иштирокида жиноятчилик муҳокамаси ўтказилди.

“Олтин топган”, “Нурафшон” маҳаллаларида аҳоли ва уюшмаган ёшлар билан мулоқот ташкил қилиниб, уларнинг ижтимоий-маиший муаммолари ўрганилди. Масъуллар билан биргаликда ечимини кутаётган масалалар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, патруль-пост ва қўриқлаш хизматлари фаолияти таҳлил қилиниб, хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида ҳудудларга қўшимча ташвиш тугмалари ўрнатилиши таъминланди. Аҳоли гавжум жойлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларига куч-воситалар йўналтирилиб, жойлардаги 165 та объект қўриқловга олинди.

Шу билан бирга, ўрганишлар давомида жиноятларни аниқлаш, фош этиш ва тергов қилишда қонунийликни таъминлаш, замонавий ва самарали усулларини амалиётга кенг жорий этиш, идоралараро ҳамкорликни янада кучайтириш борасида масъулларга услубий-амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech