Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Терроризмга қарши курашда илғор ёндашувлар

19 Ноябр 2026, 19:26

135

ИИВ академиясида Буюк Британия элчихонаси ҳамда “Tech Against Terrorism” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.

Ижтимоий тармоқларда терроризмга оид контентларга қарши курашишда илғор тажрибаларни алмашиш мақсадида ташкил этилган машғулотларга амалиёт органлари ходимлари ҳамда академия профессор-ўқитувчилари жалб қилинди.

Ўқув курси доирасида халқаро ташкилот мутахассиси Ифа Хасбэнд томонидан интернетдаги очиқ манбалардан ахборот олиш, уларни таҳлил қилиш, террористик ва экстремистик материалларни аниқлаш, маълумотларнинг ишончлилигини текшириш, “Trusted Flagger” платформасидан фойдаланиш, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги рақамли идентификаторлар билан ишлаш, терроризмга қарши курашда сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича маълумот берилди.

Машғулотлар ички ишлар органлари ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш, терроризм ва экстремизмга қарши курашда халқаро тажрибани ўрганиш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этди.

Айтиш жоизки,“Tech Against Terrorism” интернет тармоғидан террористик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишга қарши курашишга ихтисослашган халқаро ташкилот бўлиб, БМТнинг Терроризмга қарши курашиш қўмитаси Ижроия директорати (UN CTED) кўмагида ташкил этилган.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech