Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Саломатлик посбонлари шарафланди

13 Ноябр 2026, 21:10

126

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида меҳнат қилаётган соҳа вакилларига эҳтиром кўрсатилди.

Таълим муассасаси раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирокида ўтган тадбирда соғликни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар эътироф этилди.

Кейинги йиллар ички ишлар органлари тизимида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини асраш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар янги босқичга олиб чиқилгани алоҳида таъкидланди.

Соҳанинг фаолият самарадорлигини ошириш, шахсий таркиб ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилишда жонкуяр тиббиёт ходимларининг алоҳида ўрни борлиги, шу боис шарафли касб соҳибларининг меҳнатини қадрлашга доимий эътибор эканлиги айтиб ўтилди.

Тадбир давомида бир гуруҳ ходимлар вазирлик ва академия раҳбариятининг буйруғи билан муносиб рағбатлантирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech