12-13 ноябрь кунлари Ички ишлар вазирлиги академиясида олий таълимдан кейинги таълим учун қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди.
Мустақил изланувчилик, таянч докторантура ва докторантура босқичида ўқиш истагида бўлган номзодлар ҳуқуқшуносликнинг 6 та ихтисослиги бўйича имтиҳон топширди. Малакали мутахассислар томонидан ҳар бир талабгорнинг билим салоҳияти ва чет тилини билиш даражаси белгиланган талаблар доирасида, холисона ва шаффоф баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, академиянинг илмий-тадқиқот фаолияти қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, шунингдек, кибержиноятчилик, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси, уюшган жиноятчилик ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳаларидаги долзарб муаммолар ечимига қаратилган илмий, фундаментал ҳамда амалий тадқиқотларни қамраб олади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати