Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ҳамкорлик йўналишлари ва механизмлари келишиб олинди

16 Ноябр 2026, 20:44

149

Маълумки, жорий йилнинг июнь ойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимидаги 5 та олий таълим ташкилоти ўртасида консорциум ташкил этилган эди.

Мазкур ҳамкорлик доирасида Жамоат хавфсизлиги университетида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси ташаббуси билан турдош кафедралар профессор-ўқитувчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда кадрлар тайёрлаш жараёнида ҳамкорлик ва тажриба алмашинувини кенгайтириш, хусусан, истисослик йўналиши бўйича қўшма ўқув модулларини яратиш, профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро маъруза ва амалий машғулотлар ўтишини йўлга қўйиш, реал вазиятларга асосланган қўшма симулятцион машғулотларни ташкил этиш, шунингдек битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари мавзуларининг долзарблигини ошириш, ёш педагоглар учун маҳорат дарсларини ташкил этиш, ҳаммуаллифликда илмий мақола ва монографиялар тайёрлаш каби масалалар қизғин муҳокама қилинди.

Йиғилишда ҳамкор таълим муассасалар вакиллари томонидан қатор таклиф ва ташаббуслар билдирилди. Муҳокамалар якунида ҳамкорлик йўналишлари бўйича масъуллар белгиланиб, тегишли чора-тадбирларни 2027–2029-йилларга мўлжалланган кафедралараро “йўл харита” га китириш ва изчиллик билан амалга оширишга келишиб олинди.

Таъкидлаб ўтилганидек, амалий ҳамкорлик таълим сифатини ошириш, илмий-педагогик салоҳиятдан самарали фойдаланиш, ҳуқуқни муҳафаза қилувчи тузилмалар учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech